«Бизнинг титан-магний комбинатимиз нафақат жаҳоннинг етакчи комбинатлари билан рақобатлашади. Балки, у Европанинг Аirbus концернига маҳсулотнинг 60 фоизини етказиб беради. Бугунги кунда нафақат дунёнинг авиация компаниялари, балки бошқа кўплаб компаниялар титан-магний комбинати маҳсулотлари учун рақобатлашмоқда», - деди Даниал Ахметов Марказий коммуникациялар хизматидаги матбуот анжуманида.
Вилоят раҳбари дунёда бор-йўғи учта бериллий заводи ва 5 та тантал заводи мавжудлигини, Қозоғистонда эса бу йўналишлар бўйича биттадан корхона мавжудлигини таъкидлади.
– Бу саноат салоҳияти сақланиб қолган ноёб имкониятлар бўлиб, мамлакатимиз саноати эканлигини фахр билан эътироф этиш имконини беради, – деди Даниал Ахметов.
Муаллиф: Анеля Қасимова