«Қозоғистонда интернет тезлиги бир йил ичида 22 фоизга ошди. Speedtest Global Index маълумотларига кўра, 2022 йил июн ойида Қозоғистон мобил интернет тезлиги рейтингида 6 поғонага кўтарилди. Мобил интернет тезлиги бир ой ичида 20,56 Мб/с дан 22,53 Мб/с га ошган. Шу тариқа Қозоғистон Россия, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Беларусь давлатларидан сезиларли даражада олдинда», — дейлади эксперт таҳлилида.
Айни пайтда рейтингга кўра, Норвегия, БАА, Болгария, Жанубий Корея ва Қатар мобил интернет тезлиги бўйича дунёда етакчи давлатлардир.