Анимацион форум Швейцария ва Исроилнинг Ўзбекистондаги Элчихонаси, Гёте институти, Базелевс кинокомпанияси, Ўзбекистон Кинематографияни ривожлантириш миллий маркази, Ўзбекистон Миллий кино жамғармаси ва «DRF Community independent filmmakers of Uzbekistan» ҳамкорлигида ташкил этилади.
Форумда Германия, Грузия, Исроил, Озарбайжон, Тожикистон, Россия, Украина, Чехия каби давлатлардан ташриф буюрган анимация бўйича мутахассислар, ўзбекистонлик аниматорлар иштирок этади.