Зере, Дара, Сара: Туркистон вилоятида 5 фарзанднинг онаси 3 эгизакни дунёга келтирди

Фото: Фото: Туркистон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси

TÜRKISTAN. Kazinform – Туркистон вилояти №1 перинатал марказида уч эгизак дунёга келди.

3 февраль куни Сариағаш туманида яшовчи аёл ҳомиладорликнинг 33 ҳафтасида муддатидан олдин туғди. Янги туғилган чақалоқларнинг вазни 2400, 2230 ва 2060 грамм бўлди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотига кўра, муддатидан олдин туғилган уч эгизак патология бўлимига ётқизилиб, шифокорларнинг доимий назоратига олинган. Илк суткада чақалоқлар нафас олиш аппарати орқали нафас олган бўлса, иккинчи суткадан бошлаб мустақил нафас ола бошлаган.

– Ҳозирги кунда чақалоқларнинг аҳволи қониқарли. Улар она сути билан озиқланиб, одатдагидек ҳазм қилмоқда. Назорат даврида чақалоқларнинг вазни 2350, 2244 ва 2019 граммга етди, – дейилади хабарда.

Фото: Туркистон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси

Шифокорларнинг ижобий хулосасига кўра, уч эгизак уйларига чиқарилди. Чақалоқларга Зере, Дара ва Сара исмлари қўйилди.

Таъкидлаш жоизки, бу оилада бундан аввал уч ўғил ва икки қиз дунёга келган.

Эслатиб ўтамиз, Қостанай вилоятида сўнгги уч йилда илк бор уч эгизак дунёга келди.