ASTANA. Kazinform - Украина ва АҚШ президентлари Владимир Зеленский ва Дональд Трамп сешанба, 22 сентябрда Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 81-чи сессияси доирасида учрашди, деб хабар беради Kazinform агентлиги DWга таяниб.
Музокаралар 40 дақиқа давом этди.
Зеленский Трамп билан ёпиқ форматда ўтказилган учрашувни «ижобий ва самарали» деб атади. Унинг сўзларига кўра, томонлар дипломатик жараённи илгари суриш учун зарур шартларни муҳокама қилган. Зеленский, шунингдек, АҚШ президенти Украинадаги можарони қиш келгунга қадар якунлашга ёрдам беришидан умид билдирди.
Украина президенти Киев энергетика соҳасида ҳар қандай шаклдаги сулҳга тайёр эканини маълум қилди.
Зеленский, шунингдек, Оқ уй раҳбари Россия президенти Владимир Путин иштирокида уч томонлама учрашув ташкил этиши мумкинлигидан умид билдирди.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.