Аввал хабар берилганидек, 1-5 ноябрь кунлари синов тариқасида аҳолини онлайн рўйхат га олиш ўтказилди.
Мазкур 4 та ҳудуднинг онлайн рўйхатдан ўтмаган аҳолиси 11-25 ноябр кунлари рўйхатга олувчилар томонидан уйма-уй юриб, қоғоз ва планшет орқали саволномалар тўлдириш орқали рўйхатдан ўтади.
Бу синов жараёнлари республикада 2023 йилда ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олишнинг асосий тадбирига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида ўтказилмоқда.