«Aҳолининг саломатлигини таъминлаш ва мамлакатда эпидемиологик вазият барқарорлигини сақлаш мақсадида фуқароларга имкон қадар янги 2022 йил учун байрам тадбирларини оила аъзолари билан ўтказиш тавсия этилсин», — дейилади вазирлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус инфекциясининг янги «омикрон» штамми кириб келишининг олдини олиш мақсадида мамлакатга кириб келаётганлар учун бир қатор янги карантин чекловлари қабул қилинган эди.
Муаллиф: Мадибек Жанибеков