Қозоғистон, Таиланд, Озарбайжон, Тожикистон, Қирғизистон ҳамда Ўзбекистон боксчилари қатнашган муросасиз баҳслар натижасига кўра, 86 килограмм вазнда Тимур Мержанов ҳамда 92 кило оғирликдаги Нусратбек Тоҳиров олтин медалларга сазовор бўлишди.
Шунингдек, ўз вазн тоифаларида Фозилжон Абдумуродов ва Абдулла Ражабов кумуш, Нодиржон Мирзаҳмедов ҳамда Бекзод Ҳамидов бронза медалларига эга чиқди.
Фото: UzA