Москва шаҳрида ўз якунига етган профессионал бокс оқшомининг марказий жангида ўзбекистонлик Азизбек Абдуғофуров мезбон боксчи Фёдор Чудиновга қарши рингга кўтарилди.
10 раундлик тўқнашув тўлиқ давом этди ва якунда ўзбекистонлик боксчи ҳакамларнинг якдил қарорига кўра, 97-93, 98-91, 97-92 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шу тариқа ўзбекистонлик боксчи ака-ука Чудиновларни мағлуб этган боксчига айланди. Азизбек Абдуғофуров 2018 йил Фёдорнинг укаси Дмитрий Чудинов устидан ҳам ғалабага эришиб, WBC Silver камарини қўлга киритганди.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик боксчи россиялик собиқ жаҳон чемпиони билан жанг қилиши ҳақида хабар берган эдик.