Шунда Ўзбекистонга келтирилган жами вакцина миқдори 14 миллион 856 минг 540 дозага етади.
Улардан:
370 000 дозаси «Sputnik V»,
986 480 дозаси AstraZeneca,
10 500 000 дозаси ZF-UZ-VAC2001,
3 000 060 дозаси Moderna вакцинасидир.
Эслатиб ўтамиз, 12 август ҳолатига кўра, жами 11 651 161 доза вакцина эмлаш жараёнларида фойдаланилди. Шу кунгача мамлакатда коронавирусга қарши тўлиқ эмланган фуқаролар 1 380 457 нафарни ташкил қилмоқда.