Ушбу поезд сешанба, жума ва якшанба кунлари Нукус вокзалидан жўнайди. Душанба, чоршанба ва шанба кунлари эса Бейнеу станциясидан.
2020 йилнинг март ойида коронавирус пандемияси сабабли деярли бутун дунё бўйлаб халқаро йўловчи поездлари қатнови тўхтатилган эди. Икки йил ўтиб, бир қатор давлатлар аста-секин ўз чегараларини йўловчи поездлари учун очишга киришдилар.
Таъкидлаш жоизки, бошқа яқин хориж давлатлари билан темир йўл алоқаларини тиклаш ҳам томонларнинг келишуви билан очилади.
Фото: Kazinform