Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш соҳасида нечта янги корхоналар очилган

Фото: Фото: https://t.me/statistika_rasmiy/3913
TASHKENT. Kazinform - Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида 3 484 та янги корхоналар ташкил этилган. Бу ҳақда Kazinform агентликнинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.

«Ҳудудлар кесимида яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида янги ташкил этилган корхоналар сони: Тошкент шаҳри – 696 та; Самарқанд вилояти – 464 та; Тошкент вилояти – 362 та; Қашқадарё вилояти – 263 та; Бухоро вилояти – 233 та; Қорақалпоғистон Р. – 223 та; Фарғона вилояти – 214 та; Жиззах вилояти – 195 та; Хоразм вилояти – 185 та; Навоий вилояти – 184 та; Наманган вилояти – 154 та; Сурхондарё вилояти – 151 та; Андижон вилояти – 105 та; Сирдарё вилояти – 55 та», - дейилади агентлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда фаолият юритаётган ҳамширалар сони ҳақида хабар берган эдик.

Шунингдек, Ўзбекистонда дори воситалари ва тиббиёт буюмларини импорт қилишда божхона расмийлаштируви учун йиғим бекор қилинди.