ЎР Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, тўлиқ эмлаш курсини олганларнинг умумий сони 11 797 635 нафарни ташкил этади.
Уларнинг:
• 793 431 нафари 65 ёшдан ошганлар,
• 421 017 нафари тиббиёт ходимлари,
• 420 552 нафари мактаб ўқитувчилари,
• 164 466 нафари мактабгача таълим муассасалари ходимлари;
• 782 182 нафари сурункали касалликларга чалинганлар.
Қолган вакциналар аҳолининг бошқа гуруҳларини эмлаш учун ишлатилган, дейилади хабарда.