Мазкур қарор «мамлакатдаги ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, энергия тежамкор технологияларга асосланган иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва экспорт ҳажмларини ошириш, шунингдек, соҳага тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ва малакали мутахассисларни жалб қилиш, ўз бизнесига эга оилаларни кўпайтириш мақсадида» қабул қилинган.
Уй-иссиқхона мажмуаларини қуриш, жиҳозлаш ва эксплуатация қилиш давлат – хусусий шериклик тамойили асосида белгилаб қўйилган.
«Битта майдонда камида 100 та уй-иссиқхона мажмуасининг жойлаштирилишини назарда тутган ҳолда, уларнинг жойлаштирилиши бўйича мазилли дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш» масаласи қарорнинг 7-бандида белгиланган.
Қарорнинг ижобий томонлари шундаки, ташаббускор аҳоли уй-иссиқхона мажмуалари фойдаланишга топширилган санадан бошлаб келишилган муддатгача тузилган шартнома асосида уй-иссиқхона мажмуаларида ўзини-ўзи банд қилган ҳолда фаолият олиб боради ҳамда уларда маҳсулотлар етиштириш билан билан шуғулланади;
Келишилган муддат якунланганидан сўнг уй-иссиқхона мажмуаларини мулк ҳуқуқи асосида, улар жойлашган ерни ижара ҳуқуқи асосида (ижара шартномасининг амал қилиш муддатига) бепул қабул қилиб олади ҳамда келгусида ундан мақсадли ва самарали фойдаланишни таъминлайди.