Маълум қилинишича, мазкур курсларда ўқиш учун барча олий маълумотли шахслар ҳужжат топшириши мумкин.
Ҳужжатлар 2021 йилнинг 31 октябрь кунига қадар centerqabul.tsul.uz сайти орқали фақат электрон равишда қабул қилинади.
Курслар қабул квотаси 100 нафарни (давлат тилида) ташкил этиб, тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Курсларни муваффақиятли тугатиб, диплом олган шахслар давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати билан бир қаторда ФҲДЁ органларида ишлаши мумкин.