Туризм қўмитасининг маълум қилишларича, тадбир иштирокчилари томонидан яратилган миллий сувенирлар савдосини йўлга қўйиш орқали республика музейларига ва маданий мерос объектларига ташриф буюрувчилар тўғридан-тўғри ушбу объектларнинг тарғиботчисига айланади. Бу эса, ҳудудларни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга, ҳунармандлар бандлигини таъминлашга ҳамда уларни ҳам моддий, ҳам маънавий қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.
Фестиваль доирасида ҳунармандларнинг кўргазма-савдоси, кўрик-танлови, маҳорат дарслари ташкил этилди.