Ўзбекистонда коронавируснинг янги штамми тарқалиши хавфи туфайли карантин кучайтирилди

Фото: None
ТASHKENT. Кazinform - Ўзбекистон Коронавирусга қарши кураш бўйича Республика комиссияси коронавирус инфекциясининг янги «омикрон» штамми кириб келишининг олдини олиш мақсадида мамлакатга кирувчи шахслар учун бир қатор янги карантин чекловларини қабул қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Вазирлик маълумотларига кўра , Европанинг саккизта давлатидан, шунингдек, Aвстралия, Исроил ва Мисрдан келаётган фуқаролар келишидан камида 72 соат олдин ўтказилган коронавирусга нисбатан салбий ПЗР тестини топширишлари ёки аэропортлар, вокзаллар ва чегара пунктларида экспресс-тестдан ўтишлари шарт.

«Республика махсус комиссиясининг қарори билан Aвстралия, Aвстрия, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Дания, Исроил, Италия, Нидерландия, Чехия ва Мисрдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирувчи йўловчилар юқоридаги талабларни бажаргандан сўнг мамлакат ҳудудига кирган кундан бошлаб ўн кун ичида ўз маблағлари ҳисобидан мажбурий уй карантини ёки меҳмонхона карантинига жойлаштирилади», — дея қўшимча қилинган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков

Сўнгги хабарлар