ҚР Фавқулодда вазият режимини таъминлаш давлат комиссиясининг маълум қилишича, 11 апрель кунги ҳолат бўйича, дунёда коронавирус юқтирганлар сони 1 702 525 (бир суткада 96 583 одам)ни ташкил қилмоқда.
Шундан 102818 ( 7094) одам вафот этган, 377 498 ( 19 487) одам тузалиб чиққан.
Айни дамда Қозоғистонда 840 та ҳолат қайд этилган.
Қирғизистонда жами беморлар сони 339га етган.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, 2020 йил 11 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, мамлакатда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 694 нафарни ташкил қилмоқда.