Вазирлик матбуот хизматининг хабар қилишича, 19 ноябрь куни 213 одамда ушбу инфекция аниқланиб, жами ҳолатлар сони 71 071 тага етди.
Касалланиш даражаси Тошкент шаҳри (142) ва Тошкент вилоятида (49) юқорилигича қолмоқда.
Айни пайтда Ўзбекистонда 68 327 одам коронавирус инфекциясидан соғайган.