Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 18 феврал ҳолатига кўра, 191 кишида коронавирус инфекцияси аниқланган, бу 146 та ҳолат қайд этилган 5 январдан буён энг паст кўрсаткичдир.
Эслатиб ўтамиз, январ ойининг ўрталаридан бошлаб вирусни юқтириш даражаси кунига 1000-1400 кишини ташкил қилмоқда. Феврал ойининг биринчи ўн кунлигида вазият яхшиланди ва CОVID-19 ташхиси қўйилганлар сони кунига 500 нафарга камайди.
«2022 йил 18 феврал ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 235 063 ( 191) нафарни ташкил қилмоқда. Соғайганларнинг умумий сони 224 458 ( 1382), тузалиш даражаси 95 фоизни ташкил этади», — дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.
Муаллиф: Мадибек Жанибеков