Қайд этилишича, Ўзбекистонда рўйхатга олинган коронавирусдан касалланиш ҳолатларининг ёшма-ёш таҳлили сентябрь ва октябрь ойининг ўн кунлигида қуйидаги кўринишга эга:
14 ёшгача бўлган болалар — ўртача 16 фоиз;
15–19 ёшдагилар — 6 фоиз;
20–29 ёшдагилар — 14 фоиз;
30–39 ёшдагилар — 19 фоиз;
40–49 ёшдагилар — 13 фоиз;
50–59 ёшдагилар — 12 фоиз;
60 ёш ва ундан катталар — 20 фоиз.
Маълумот ўрнида, айни пайтда Зангиота 1- ва 2-сон юқумли касалликлар шифохонасида 333 нафар оғир, 224 нафар ўта оғир бемор даволанмоқда. Бу муассасалардаги жами беморларнинг 172 нафари 18 ёшгача бўлган болалар, 117 нафари эса ҳомиладор аёллар ҳисобланади.