Шунингдек, келгусида ҳар 2 йилда ногиронлик пенсия миқдорлари қайта ҳисобланади.
Ушбу Қонун қабул қилиниши натижасида 2023 йилда 75 минг нафар I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси олувчи фуқароларнинг пенсия миқдорлари қайта ҳисоб-китоб қилинади ва ўртача 304 минг сўмга пенсия миқдорлари ошади.
Амалдаги Қонунчиликка мувофиқ, ногиронлик пенсия тайинланганидан кейинги ишланган вақт ногиронлик пенсияни қайта ҳисоблаб чиқариш учун стажга қўшиб ҳисобланмайди.