Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, уч ойда 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган 600 733 нафар бола коронавирусга қарши эмланган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда болаларни эмлаш кампанияси 29 сентябр ойида бошланган. Исталган эмлаш пунктида болаларни эмлаш ота-оналари ва васийларининг розилиги билан амалга оширилади.
Эмлаш учун Германиянинг Pfizer / BioNTech вакцинаси ишлатилади.
Муаллиф: Мадибек Жанибеков