Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра , бугунги кунга қадар 12-18 ёшли 176 791 нафар ўсмир коронавирусга қарши эмланган. Болалар ота-оналари ва васийларининг розилиги билан мамлакатнинг исталган эмлаш пунктида эмлашлари мумкин.
Эмлаш учун Pfizer/Biotech вакцинаси ишлатилади. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда болаларни ихтиёрий эмлаш жараёни 28 сентабрдан бошланган эди.
Муаллиф: Мадибек Жанибеков