Ўзбекистонда 100 ёшдан ошган фуқаролар пенсиясига ҳар ойда қўшимча тўлов тўланади
10:56, 07 Декабр 2021
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг маълум қилишича, ёши 100 га тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига ҳар ойда қўшимча тўлов тўлаш белгиланган бўлиб, ҳозирда мазкур тўлов миқдори 289 минг сўм(1 сўм – 0,041 тенге) миқдорида белгиланган. Бу ҳақда Kazinform huquqiyaxborot Telegram-каналига таяниб хабар беради.
100 ёшга тўладиган фуқароларнинг пенсиясига қўшимча тўлов шахс 100 ёшга тўлган ойдан кейинги ойнинг 1-санасидан бошлаб ҳар ойда ариза тақдим этмасдан қўшиб тўланиши таъкидланмоқда.
Адлия вазирлигинингь қайд этишича, қўшимча тўловни тўлаш пенсияга устама ҳақларнинг сони ва миқдорларидан қатъи назар амалга оширилади.