Учрашувда томонлар транспорт соҳасини ривожлантириш борасидаги ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама этишди.
Хусусан, Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли қурилиши лойиҳасини амалга ошириш, шунингдек, биргаликдаги саъй-ҳаракатлар орқали ушбу йўналиш бўйлаб мультимодал транспорт коридорини ривожлантиришни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.
Бундан ташқари, томонлар эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда мамлакатлар ўртасида авиақатновларни қайта тиклаш масаласи юзасидан атрофлича фикр алмашдилар.