«А» гуруҳидан жой олган Ўзбекистон терма жамоаси Гуам жамоаси билан баҳс юритди.
Шиддатли ўтган илк ўйинда Оминахон Валихонова Сидней Паккбиерни 6:2 6:0 ҳисобида доғда қолдирган бўлса, иккинчи қарама-қаршиликда Оқгул Омонмуродова Фремонт Гибдонни 6:0, 6:0 ҳисобида енгди.
Жамоаларнинг учинчи «дуэли»да Насиба Эсполова/ Алия Мусабекова жуфтлиги Фремонт Гибсон/Сидней Паккбиер ҳамкорлигини 6:1, 6:3 ҳисобида мағлуб этди.
Гуам жамоасини 3:0 ҳисобида таслим этган ўзбекистонликлар «Asia/Oceania Group II» босқичидаги ўйинларини давом эттирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон қизлар жамоаси Шри-Ланка, Гуам, Бруней вакилалари билан битта гуруҳдан жой олган бўлиб, мусобақалар 27 август кунига қадар давом этади.
Фото: UzA