Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигидан маълум қилишларича, «Chirana» (Словакия) компанияси ҳамда россиялик ҳамкорлар билан биргаликда сунъий ўпка вентиляцияси аппаратлари ва наркоз-нафас олиш аппаратлари ишлаб чиқариш бўйича технологиялар трансфери амалга оширилмоқда.
Вентиляторларни ишлаб чиқариш шу йилнинг май ойида бошланади.
Маҳаллийлаштиришнинг биринчи босқичида хорижий шериклар 3 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритишни режалаштирмоқда. Иккинчи босқичда 5-6 миллион долларгача сармоя киритиш кўзда тутилган.
Келгусида маҳсулотларни Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Афғонистонга сотиш режалаштирилмоқда.
Муаллиф: Мирас Қуандиқов