Маълум қилинишича, 24 октябрь соат 20:00 га қадар умумий 19 859 127 нафар сайловчидан 16 036 914 нафари, яъни 80,8 фоизи овоз берган.
Эслатиб ўтамиз, кеча Ўзбекистонда президентлик сайлови бўлиб ўтди. Унда бешта номзод, шу жумладан амалдаги Президент Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди.
Сайловнинг дастлабки натижалари бугун эълон қилинади.