Ўзбекистон Президенти Жамбил вилоятидаги фожиали ва фавқулодда вазият муносабати билан Қозоғистон Президентига ва халқига ҳамдардлик билдирди. Шавкат Мирзиёев вафот этганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди ва жабрланганларга тезроқ соғайиб кетишини тилади.
Суҳбат чоғида Афғонистондаги ҳозирги вазият юзасидан фикр алмашилди.
Икки давлат раҳбарлари икки томонлама ва кўп томонлама даражадаги яқин алоқаларни мустаҳкамлаш ишларини давом эттиришдан манфаатдор эканликларини тасдиқладилар.