Ўзбекистон Президенти Абай вилоятида юз берган ёнғин муносабати билан Давлат раҳбари ва Қозоғистон халқига ҳамдардлик билдирди. Шавкат Мирзиёев ҳалок бўлган фуқароларнинг оила аъзоларининг қайғусига шерик эканини айтди.
Суҳбат чоғида томонлар икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ниятида эканликларини тасдиқладилар ва жаҳондаги мавжуд вазият юзасидан фикр алмашдилар.