Бу тарихий ютуқ ўзбекистонлик фуқаролик жамияти фаоллари, халқаро ҳуқуқ ҳимоячилари ва халқаро брендларнинг биргаликдаги кўп йиллик фаолияти ҳамда Ўзбекистон Ҳукуматининг мажбурий меҳнатга барҳам беришга қаратилган қатъияти натижасида эришилди.
«Cotton Campaign» - инсон ва меҳнат ҳуқуқлари, масъул инвесторлар ва бизнес ташкилотларининг глобал коалицияси бўлиб, ислоҳотларнинг ўзбек ишчилари, фермерлари ва фуқаролик жамиятига фойда келтиришини давом эттириш мақсадида масъулиятли етказиб берувчилар билан ҳамкорликка ундайди.