Ўзбекистон қиймати 672,9 млн АҚШ долларига тенг мева-сабзавотлар экспорт қилган

Фото: Фото: https://t.me/statistika_rasmiy/3917
TASHKENT. Kazinform - Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон 1,1 млн тонна мева- сабзавотлар экспортини амалга оширган. Бу ҳақда Kazinform агентликнинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.

Бу кўрсатгич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 1,2 баробарга ёки 153,8 минг тоннага кўпайгани таъкидланмоқда.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари Россия (41,8 %), Покистон (14,6 %), Қозоғистон (12,0 %) ҳамда Қирғиз Республикаси (9,1 %) ҳиссасига тўғри келган.

«2023 йилнинг январь-июль ойларида хорижга қиймати 672,9 млн АҚШ долларлик мева-сабзавотлар экспорт қилинди. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 22,4 % га кўпайди ва жами экспортдаги улуши 4,5 % ни ташкил этди», - дейилади агентлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда фаолият юритаётган ҳамширалар сони ҳақида хабар берган эдик.

Шунингдек, Ўзбекистонда дори воситалари ва тиббиёт буюмларини импорт қилишда божхона расмийлаштируви учун йиғим бекор қилинди.