«Ўзбекистон Евроосиё иттифоқига қўшилиш ёки қўшилмаслик масаласини ўрганмоқда. У иттифоққа қўшилишнинг яхши ва ёмон тарафларини айни дамда таҳлил қилмоқда. Агар иттифоққа кириш Ўзбекистон манфаатларига зид бўлмаса у албатта, қўшилади. Россия ва Қозоғистон Ўзбекистоннинг энг йирик бозорларидан ҳисобланади. Агар иттифоққа кириш иқтисодий манфаатларимизга тўғри келса, биз унга аъзо бўламиз», - деди ЎР Ташқи ишлар вазири ўринбосари Илҳом Неъматов.
Илҳом Неъматов бу ҳақда Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясининг «Naesmi Media Hall» залида «Янги Ўзбекистон – янги сайловлар» мавзусидаги очиқ мулоқот давомида айтиб ўтди.