- Кеча мен, шунингдек, электромобиллар ишлаб чиқариш бўйича топшириқ бердим, - деди Шавкат Мирзиёев.
Президент томонидан таъкидланишича, ушбу лойиҳалар етарли эмас. Давлат раҳбари шуни инобатга олган ҳолда «Ўзавтосаноат» ва «Элтехсаноат»га бир ой муддатда янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклиф ишлаб чиқиб, тақдимот қилиш вазифасини юклади.