Мос равишда аёллар сони 346,6 минг кишига ёки 2,0 фоизга, эркаклар сони эса 365,7 минг кишига ёки 2,1 фоизга кўпайган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси маълумотларига кўра 2021 йил 1 – январь ҳолатига ер юзидаги жами аҳоли сони 7 875 миллион кишини ташкил этган.
Ўзбекистон Республикаси аҳоли сони бўйича мамлакатлар ўртасида 43-ўринда қайд этилган.