Ташқи ишлар вазирлигида таъкидланганидек, сайловга тайёргарлик кўришда 38 та мамлакатда 54 та сайлов участкалари, Ўзбекистон элчихоналари ва консуллик идоралари ҳузурида, шунингдек, 128 шаҳарда 316 та қўшимча кўчма сайлов участкалари, шу жумладан Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари йўқ 11 мамлакатда очиш режалаштирилган.
Бунинг учун Ўзбекистон элчихоналари ва консуллик идоралари маҳаллий ҳокимият раҳбарлари, диаспора вакиллари ва Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари кўп бўлган корхоналар раҳбарлари билан музокаралар олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Президент сайловлари шу йилнинг 24 октябрида бўлиб ўтади. Сайлов кампанияси расман бошланганидан сўнг, барча бешта сиёсий партия ўз номзодларини кўрсатди.