У ўзининг илк жангида мисрлик полвон Моҳамед Мустафо Метваллини 10:1 ҳисобида мағлуб этди.
Шу тариқа қозоғистонлик спортчи Нурсултан Турсинов Париж Олимпиадасининг чорак финалига чиқди.
Мисрлик курашчи - Африка ўйинларининг бронза медали совриндори, Африка чемпиони, Токио Олимпиадаси иштирокчиси.
Нурсултан Турсинов - Осиё чемпиони ва 2 карра кумуш медал соҳиби.
Эслатиб ўтамиз, 77 кг вазнда мамлакат шарафини ҳимоя қилган Демеу Жадираев Париж Олимпиадасининг ярим финалида Озарбайжон вакили Санан Сулаймановдан яққол устунлик билан ғалаба қозониб, финал йўлланмасини қўлга киритган эди.