13 август куни бошланган мусобақанинг биринчи кунида саралаш баҳслари ўтказилиб, финал босқичига йўлланмани қўлга киритган полвонлар аниқланди.
Қозоғистон терма жамоаси вакили Айдос Султанғали (60 кг) финалда америкалик курашчи Эльдар Хафизов билан куч синашди.
Қизилўрда вилояти номидан баҳсларда қатнашаётган полвон 7:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Астаналик Марлан Муқашев эса кумуш медални қўлга киритди.
Шунингдек, чимкентлик Мейрамбек Шермағанбет (67 кг), қарағандилик Ибрагим Магомадов (72 кг), Алмати вилоятидан Демеу Жадраев (77 кг), чимкентлик Алимхан Сиздиқов (130 кг) бронза медалига сазовор бўлди.
Муаллиф: Адилжан Умбет