Республика вакцина омборларига Moderna, Pfizer каби вакциналарни сақлаш учун 118 дона музлатгич ҳамда тиббиёт ходимлари учун 7 минг дона термос қоп ва шахсий ҳимоя воситалари етказиб берилди.
ЮНИСЕФ томонидан кўрсатилаётган ёрдам туфайли республика бўйлаб 35 та вакцина омборлари, жумладан, 14 та вилоят, 15 та туман ва 6 та шаҳар вакцина омборлари жиҳозланади.