ЮНЕСКО билан муносабатларимизни янада ривожлантиришдан манфаатдормиз — Давлат раҳбари

ASTANA. Kazinform — Қозоғистон ЮНЕСКО билан муносабатларини янада ривожлантиришдан манфаатдор. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев пойтахтдаги Мустақиллик саройида бўлиб ўтаётган “Олтин Ўрда — дашт цивилизацияси намунаси: тарих, археология, маданият, ўзига хослик” номли халқаро симпозиумда айтиб ўтди.

Фото: Ақорда

«Бугунги йиғилишда ЮНЕСКОнинг юқори мартабали вакили, Жаҳон мероси жамғармаси директори жаноб Элунду Ассомо Лазар бошчилигидаги делегация иштирок этмоқда. Умуман олганда, мамлакатимиз ЮНЕСКО кўмагида кўплаб муҳим лойиҳаларни амалга оширди. Хусусан, Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси, Тамғали тош петроглифлари, шунингдек, бир қанча қадимий шаҳарлар Жаҳон мероси рўйхатига киритилган», — деди Президент.

Давлат раҳбари халқимизнинг номоддий маданий меросини тарғиб қилиш бўйича ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилганини таъкидлади.

«Масалан, ўтган йили «Хандар шежіресі» деб номланган ноёб қўлёзма глобал миқёсда эътироф этилди. Бу Олтин Ўрда даврини ўз ичига олган мамлакатни бошқарган одамлар ҳақида маълумот берувчи қимматли ҳужжатдир. Шунинг учун биз алоқаларимизни янада ривожлантиришдан манфаатдормиз. Бу — ўзаро манфаатли, муҳим иш», — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ