“Бу - дунё миқёсида жуда кам учрайдиган ҳодиса. Энди келгусида ҳам мамлакатимиз суверенитетини мустаҳкамлашимиз керак. Бу - ҳозирги дунёдаги ноаниқ вазият шароитида ички барқарорликни сақлаган ҳолда ўсиш ва тараққий этиш демакдир”, — деди Давлат раҳбари Қурултой йиғилишида.
Президентнинг таъкидлашича, бу йўлда бутун жамият, жумладан, ватанпарвар, фаол ва билимли фуқаролар жадал меҳнат қилиши лозим.
“Қурултой депутатларига ҳам ишончим катта. Бундай шароитда давлат аппарати ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг ўрни ниҳоятда муҳим экани барчангизга аён. Бошқача айтганда, ҳозирги авлод вакиллари, яъни биз келажакдаги ёш авлодга режалар ва концепцияларни эмас, балки иқтисодиёти қудратли ва жадал ривожланаётган, юқори технологиялари тараққий этган, таълим ва илм-фанга асосланган, қонунни ҳурмат қиладиган, бунёдкор ва илғор, геосиёсий жиҳатдан куч ва таъсирга эга бўлган Қозоғистонни қолдиришимиз керак. Бу — миллатимиз олдида турган ҳақиқий стратегик вазифа”, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилги Мурожаатнома «Янги тарихий даврдаги Қозоғистоннинг долзарб вазифалари» деб номланган.