«Икки йиллик танаффусдан кейин бу йил туризм соҳаси жадал ривожланмоқда. Ўтган йил якунларига кўра, рекорд даражадаги маҳаллий сайёҳлар рўйхатга олинган, 6,9 миллион киши. Бу пандемиядан олдингидан ҳам юқори. Жорий йилнинг биринчи ярмида маҳаллий сайёҳлар сони ўтган йилга нисбатан 50 фоизга кўплигини инобатга олиб, йил охиригача маҳаллий сайёҳлар сонини 8 миллион кишига етказишни режалаштирганмиз»
, - деди Дастан Риспеков.
Қўмита раисининг сўзларига кўра, жорий йилнинг 6 ойида Қозоғистонга 1,3 миллион хорижий сайёҳ келган. Меҳмонхоналарда уларга кўрсатилаётган хизматлар ҳажми ўтган йилга нисбатан 2,5 баробар ошди.
Муаллиф: Алихан Асқар