«Бугунги кунда вилоятимизга 1,1 триллион тенге сармоя киритилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,7 фоизга кўпдир. Улар орасида хорижий инвестициялар – 474 миллиард тенге, ички инвестициялар – 665 миллиард тенгени ташкил этади. Мамлакатимизга киритилган жами сармоянинг 22,5 фоизи Атирау вилоятига тўғри келади», - деди С. Шапкенов Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Унинг таъкидлашича, 2021-2025 йилларда тадбиркорликни ривожлантириш миллий лойиҳаси бўйича бюджетдан 9,4 миллиард тенге ажратилиб, 20,9 миллиард тенге кредит миқдоридаги 208 лойиҳа қўллаб-қувватланди.
«2023 йилда Ягона саноатлаштириш харитаси доирасида умумий қиймати 14,9 миллиард тенге бўлган 3 та лойиҳани ишга тушириш режалаштирилган. Улар орасида битта лойиҳани алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман. Йил охиригача паррандачилик фермасини топширмоқчимиз. Нархи 9,9 миллиард тенге. Натижада 5 минг тонна парранда гўшти етиштириш кўзда тутилган», - деди вилоят ҳокими.
Муаллиф: Марлан Жиембай