Йил бошидан бери Қозоғистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 4,4 фоизга ўсди

Фото: Коллаж: Мақсат Шағырбаев/ Kazinform/ freepik.com

ASTANA. Kazinform – Жорий йилнинг 9 ойида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари умумий ҳажми режадаги 2,3 фоизга нисбатан 4,4 фоизга ошди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Азат Султанов маълум қилди.

Бу ўсиш қишлоқ хўжалигида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг 5,2 фоизга, чорвачиликда 3,4 фоизга ўсиши билан боғлиқ.

“Жорий йилда фермерларга давлатимиз томонидан мисли кўрилмаган кўмак кўрсатилиб, уларни агротехнологиялар билан тўлиқ таъминлаш имконини берди. Бу ўтган йилга нисбатан соҳада ишлаб чиқариш ҳажми ошишини таъминлади”, – деди вазир ўринбосари бугунги Ҳукумат йиғилишида.

Ўсимликчилик соҳасида жами 15,1 миллион гектар майдондаги ғалла ўрим-йиғими якунланяпти. Ўртача ҳосилдорлик гектарига 16,3 центнерни ташкил этиб, 24,6 миллион тонна ғалла йиғиб олинди.

Шунингдек, қарийб 2,2 миллион тонна мойли экинлар, 2,7 миллион тонна картошка, 3,2 миллион тонна сабзавот, 2,3 миллион тонна полиз экинларидан ҳосил олинди.

«Ўрим-йиғим учун ажратилган 422 минг тонна пасайтирилган дизель ёқилғисининг 315 минг тоннаси ёки режанинг 75 фоизи жўнатилди. Ўриб олинган ғалла ва ёғли экинлар майдонининг кўпайиши қишлоқ хўжалигида белгиланган кўрсаткичларга эришиш имконини беради», – дейди А.Султанов.