«2021 йилдан бошлаб миллий спорт турлари жисмоний тарбиянинг мажбурий таркибий қисмига айланди. Эндиликда «Қозоқ кураши», «Тўққизқумалак», «Ошиқ ату» каби спорт ўйинлари мактаб ўқувчилари орасида кенг оммалашмоқда», - деди Даурен Абаев Ҳукумат йиғилишида.
Унга кўра, 2021 йилда 57 минг киши миллий спорт турлари билан шуғуллана бошлаган.
«Ҳозир мамлакатимизда ушбу спорт турлари билан 500 мингдан ортиқ киши шуғулланади», – деди вазир.
Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев