Бу — бир ҳудуд устида бирин-кетин ҳосил бўладиган зич ёмғир булутлари минтақаси. Натижада табиий офат хавфи кескин ошган.
Агентлик маълумотига кўра, Япониянинг ғарбий қисмида атмосфера ҳолати келгусида ҳам жуда беқарор бўлиб қолади. Шунингдек, Япониянинг тўрт асосий оролидан бири бўлган Сикоку оролида ҳам кучли ёмғир ёғиб, огоҳлантириш эълон қилиниши мумкин.
Метеорологлар маълумотига кўра, атмосфера фронти Хитойнинг материк қисмида жойлашган ҳудудлардан Япониянинг жануби-ғарбидаги Нансей ороллари орқали мамлакатнинг жанубигача чўзилган. Шу фронт бўйлаб Шарқий Хитой денгизи ҳудудида жойлашган паст босим зонаси шарқ–шимоли-шарқ томон ҳаракатланмоқда.
Иссиқ ва нам ҳаво фронт ҳамда паст босим зонаси томон силжиб, Япониянинг ғарбий қисми ва Нансей оролларининг айрим ҳудудларида чақмоқ билан кузатиладиган кучли ёмғирларга сабаб бўлмоқда.
Душанба куни соат 06:00 гача бўлган 24 соат ичида Сикоку оролида 300 миллиметргача, Кюсюнинг жануби ва Амами оролларида эса 150 миллиметргача ёмғир ёғиши мумкин.
Шунингдек, агентлик якшанба куни Япониянинг марказий қисмидаги Токай минтақаси ва пойтахт Токио жойлашган асосий Хонсю оролидаги Канто-Косин минтақасида ёмғирли мавсум бошланганини маълум қилди. Одатда бу мавсум июлнинг ўртаси ва охирида якунланади.
Метеорология агентлиги маълумотига кўра, Токай минтақасида ёмғирли мавсум одатдагидан бир кун, ўтган йилга нисбатан эса 21 кун кеч бошланган. Канто-Косин минтақасида эса мавсум вақтида бошланган бўлса-да, ўтган йилга қараганда 16 кун кечиккан.
Ҳозир иккала минтақада ҳам булутли ва ёмғирли ҳаво сақланиб турибди. Агентлик келаси ҳафтада ҳам фронт ва нам ҳаво массалари таъсирида шундай шароит давом этишини башорат қилмоқда.