Аввалроқ ахборот агентлиги Либерал-демократик партиянинг собиқ раҳбари жиддий жароҳат олгани ҳақида хабар берган эди.
Япониянинг NHK халқаро телеканали маълумотларига кўра, номаълум шахс мамлакат ғарбидаги Нара префектурасига келган ва тарғибот кампанияси доирасида жамоатчилик олдида нутқ сўзлаган Синдзо Абэга қарата ўқ узган.
Собиқ бош вазир танасига ўқ теккан ва дарҳол ерга қулаган.
Ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 11:30да содир бўлган. Ўт ўчириш хизмати маълумотларига кўра, собиқ бош вазир шифохонага етказилган.
Полиция маълумотларига кўра, гумонланувчи воқеа жойида қўлга олинган. У 40 ёшлардаги одам.