Маълумотларга кўра, вулқондан 2,5 километр узоқликда вулқон тошлари қулаб тушган.
Оролнинг айрим ҳудудлари фуқароларига эвакуация қилиш тавсия қилинди.
Сакурадзима - Япониянинг Кагосима префектурасидаги Кюсю оролининг Осуми ярим оролида жойлашган фаол стратоволқон. 1914 йилгача Сакурадзима алоҳида орол эди, аммо отилиш натижасида у Осуми ярим ороли билан лава оқимлари билан боғланган. Вулқоннинг баландлиги 1117 метр, майдони эса 77 км².