ASTANA. Kazinform - 2026 йил июль ойида Япония 3,44 миллион нафар хорижлик сайёҳни қабул қилди. Бу мазкур ой учун рекорд кўрсаткич ҳисобланади, деб хабар беради Kazinform агентлиги Kyodo нашрига таяниб.
Июль ойида Японияга ташриф буюрган хорижлик сайёҳлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 0,1 фоизга ошиб, 3,44 миллион кишига етди.
Япония Миллий туризм ташкилоти маълумотларига кўра, мамлакатга энг кўп хорижлик сайёҳ Жанубий Кореядан келган. Ўтган ойда Японияга Жанубий Кореянинг қарийб 900 минг фуқароси ташриф буюрган. Бу олдинги ой кўрсаткичига нисбатан 31,9 фоизга кўп.
Эслатиб ўтамиз, Япония 1 июлдан бошлаб хорижликлар учун виза йиғимларини беш баробар оширгани ҳақида хабар берган эдик.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.